Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кетма 5 кунлик пасайишдан кейин яна кўтарилди.
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, долларнинг расмий курси 5,75 сўмга кўтарилиб, 12 780,09 сўмни ташкил қилди. Россия рубли эса, 0,50 сўмга пасайиб, 131,67 сўм бўлди.
Аввалроқ Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига 5 кун пастлагани ҳақида хабар қилинганди.