“Валенсия”нинг 28 ёшли тарбияланувчиси сув тошқинлари оқибатида вафот этди.
Хосе Кастильехо “Дана” тўфони ва Валенсия провинциясидаги сув тошқинлари қурбони бўлди.
Хабарларга кўра, ҳодиса оқибатида камида 95 киши ҳалок бўлган. Валенсиянинг айрим ҳудудларида сув босгани туфайли электр ва алоқада узилишлар юзага келган, кўприклар вайрон бўлган.
Валенсиялик футболчи 1996 йилда таваллуд топган. “Валенсия” академиясидан сўнг у Испаниянинг қуйи дивизиони клубларида тўп сурган. Хосе фаолияти давомида “Аликанте”, “Элденсе”, “Патерна”, “Буньол”, “Рекамбос Колон”, “Рода” ва яна бошқа клубларда тўп сурган.