• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Андижонда собиқ ҳоким ўринбосари қўлга олинди – Dunyouzbeklari.Com


Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари қамоққа олингани айтилмоқда. Таъкидланишича, унинг уйидан 3 млн доллар пул топилган.

Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди. Бу маълумотни ўз манбасига таяниб, Kun.uz нашри хабар берди.

Келтирилишича, у бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.

Айни вақтда Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ботиржон Ҳамроев 2019 йилдан буён вилоят ҳокими ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *