• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Андижонда 23 ёшли эркак ўзини ёқиб юборди – Dunyouzbeklari.Com


Андижонда 23 ёшли эркак ўзининг устига бензин сепиб ёқиб юборди. Бунга онлайн қимордан орттирилган қарзлари сабаб бўлгани айтилмоқда (видео).

Андижон шаҳрида 31 октябрьк куни 23 ёшли эркак ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Dunyouzbeklari.Com’га хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 22:40 ларда шаҳарнинг Илғор МФЙ Жанубий Пахтакор-1 кўчасидаги тўйхона олдида содир бўлган. 23 ёшли Ф.Р. исмли эркак ўзининг устига бензин сепиб ёқиб юборган.

Мазкур ҳолат шахобча ичида ва унинг ташқарисига ўрнатилган видеокамералар орқали қайд қилинган. Суиқасд оқибатида олган оғир жароҳатлари туфайли эркак Андижон вилоят тиббиёт марказига олиб борилиб, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда у тиббий муолажалардан ўтмоқда. Тармоқларда Ф.Р. ўзини ёқиб юборганига онлайн қиморда ютқазиб қўйгани сабаб бўлган дейилмоқда.

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув бошланган бўлиб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳодисанинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум, текширув давом этмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *