• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Сербияда мотам эълон қилинди


Сербиянинг Нови Сад шаҳри темир йўл вокзалида бетон соябон қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди.

Мамлакат ички ишлар вазири Ивица Дачичнинг айтишича, бетон плиталари тушга яқин станция ташқарисидаги скамейкаларда ўтирган одамлар устига қулаб тушган.

Вокзал биноси 2021 йилда реконструкция қилинган ва бу йил 5 июль куни расмий очилиш маросими учун қайта таъмирланган.

Маҳаллий ОАВ Сербия давлат темир йўл компаниясидан иқтибос келтирган ҳолда шийпонни вокзал билан бирга реконструкция қилиб бўлмаганини қайд этди.

Шу муносабат билан бош вазир Милош Вучевич 1964 йилда қурилган шийпонни сақлаб қолишга масъул бўлганларнинг барчаси жавобгарликка тортилишини айтди.

«Умид қиламизки, бу якуний рақам — 14 киши ҳалок бўлди. Улардан беш нафарининг шахсини аниқлай олмадик», деди Вучич фожиадан бир неча соат ўтиб.

Қутқарув операцияси якунланган. Ҳалок бўлган 14 кишидан ташқари 3 киши жароҳатланган.

Сербия ҳукумати шанбани мотам куни деб эълон қилди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *