Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги 38-умумтаълим мактаби директори ўқувчиларни калтаклади.
Ижтимоий тармоқларда Олтинкўл тумани «Қорақалпоқ» маҳалласида жойлашган 38-умумтаълим мактаб директори мактаб ўқувчиларини калтаклаётгани акс этган видео лавҳа тарқалди. Унда мактаб директори икки нафар ўқувчини дарсни бузаётганликда айблаб, бош қисмига ургани кўринади.
Ҳолатга Болалар омбудсмани ҳам муносабат билдирди.
Қайд этилишича, мактабнинг 8-синф ўқувчиси Қ.М. синф хонасида пиротехника воситасидан фойдаланган. Бунга жавобан мактаб директори гўёки тарбиявий мақсадда Қ.М.ни ва синфдаги бошқа бир нечта болаларни калтаклаган. Қўшимча қилинишича, Олтинкўл тумани ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш якунларига бўйича батафсил маълумот берилиши маълум қилинган.