Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг хулосасига асосан Ангрен шаҳридаги МИБнинг 2-қаватли маъмурий биноси келгусида фойдаланишга яроқсиз деб топилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, бузилган бино ўрнида Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилояти бошқармаси Ангрен шаҳар бўлимига янги бино қурилади. Бузиш ишлари белгиланган тартибда бинони тасарруф этувчи ташкилот томонидан амалга оширилиши белгиланган.
Биноларни бузилишидан бўшайдиган ер майдонидан келгусида самарали фойдаланилади.