Бандлик вазирлиги: Ўзбекистонда 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд
Ўзбекистонда меҳнатга яроқли аҳоли сони 15 миллион кишини ташкил қилади. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлиўича, мамлакат аҳолисинмнг 15 млн 089 минг нафари (41%) иқтисодий фаол, яъни, меҳнат қилишга тайёр аҳоли ҳисобланади. Шундан 14 млн 213 минг нафари (94 фоизи) иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилмоқда. Хусусан:
- расмий секторда – 6,8 млн (48%);
- норасмий секторда – 5,5 млн (38,8%);
- хорижда ишлаётганлар – 1,9 млн (13,6%).
- Таъкидланишича, ҳозирда республика бўйича 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд (йил бошида 1 024 минг нафар, -148 минг).
Меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1 фоиз пунктга ёки 6,8 фоиздан 5,8 фоизга камайди.