• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Олмалиқ кон-металлургия комбинати 75 ёшда   — Дарё Янгиликлари


Куни кеча “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ ташкил топганининг 75 йиллиги муносабати билан “Металлург” маданият саройида расмий тадбир ва байрам концерти бўлиб ўтди. Унда юртимиз ва Тошкент вилояти фаоллари, комбинат ишчи ходимлари ҳамда унга ҳамкор ташкилот вакиллари, хорижий давлатлар элчилари қатнашди.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

Тадбир аввалида Президент Шавкат Мирзиёевнинг комбинат жамоасига йўллаган байрам табригини Ўзбекистон Респубилкаси Бош вазири Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов
Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

Ушбу сана муносабати билан давлат раҳбарининг тегишли фармонига мувофиқ тақдирланган 22 нафар ишлаб чиқариш илғорларига Бош вазир томонидан “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медалларини топширилди.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов
Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов
Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов
Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

Тадбирнинг бадиий қисмида концерт дастури намойиш этилди.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов
Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов
Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

— Барча ҳамкасбларимни бугунги шодиёна билан самимий қутлайман, — дейди “Дўстлик” ордени соҳиби, ОКМК Шахтақурилиш бошқармаси бошлиғи Зокиржон Абдуллаев. — Кончилик соҳасида шахтёр бўлиб ишлаётганимда 35 йил бўлди. Энг катта бахт — бизга билдирилган ишонч деб биламан. Биз шахтёрлар маъданларни саралаб, юзага чиқарамиз ва шу меҳнатимиз орқали юртимиз ривожига ўз ҳиссамизни қўшяпмиз. Авваллари кончилик касбига қизиқиш оз эди, бироқ бугунга келиб комбинатда бўлаётган қатор ўзгаришлар ва йирик лойиҳалар сабабли минглаб ёшларнинг соҳага қизиқиши ортди. Комбинат сўнгги вақтларда барча жабҳада анча илғорлади. Шу қаторда, Шахтақурилиш бошқармаси охирги йилларда иккита конни фойдаланишга топширди. Ерости конларида эса иш жадал суръатларда кетмоқда.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

— Комбинатдаги иш фаолиятимни 2007 йилда бошлаган бўлсам, салкам 20 йиллик меҳнат фаолиятим давомида кўплаб ўзгаришларнинг гувоҳи бўлиб келяпман, — дейди “Шуҳрат” медали соҳиби, “ОКМК” илм-фан ва инновациялар бўлими етакчи муҳандиси Наргиза Бекбўтаева. — Энг фахрлиси, олиб борилаётган ислоҳот ва янгиликларнинг иштирокчиларидан бири эканлигим. 4-Мис бойитиш фабрикасининг тамал тоши қўйилгандан сўнг ОКМК яқин келажакда мис саноати гигантлари, қолаверса, рангли металлар ишлаб чиқарувчи етакчи корхоналар қаторига қўшилиши учун меҳнат жамоамиз билан бор куч-ғайратимизни сафарбар қилиб келяпмиз.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

Тадбир меҳмонлари шу куни янги барпо этилаётган 3-Мис бойитиш фабрикасининг қурилиш жараёни билан ҳам танишди. ОАV вакиллари учун ташкил этилган пресс-турда комбинат таркибидаги саноат корхоналари ва конлардаги иш жараёнлари ҳақида маълумот берилди.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

Қаршибоева Умида — ОКМК Бошқарув раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — Ахборот хизмати бошлиғи:

— ОКМК нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёдаги энг йирик корхоналардан бири ҳисобланади ва дунёдаги мис ишлаб чиқарувчи корхоналар 30 талигига киради. Бугунги кунда 16 турдан зиёд маҳсулотлар 20 дан ортиқ давлатларга экспорт қилинади. Комбинат Ўзбекистоннинг иккинчи солиқ тўловчиси ва шу билан бирга, юртимиздаги асосий мис ишлаб чиқарувчи корхона ҳисобланади.

Комбинатда 35 мингдан зиёд ишчи ходим ишлайди. Йилига 148 минг тоннадан ортиқ мис катоди, 90 минг тонна рух метали, шунингдек, олтин ва кумуш қимматбаҳо металлари, молибден, волфрам каби ноёб металлар ишлаб чиқарилади. Ҳозирги пайтда 2030 йилгача комбинатни ривожлантириш концепцияси доирасида “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш” ва 3-Мис бойитиш фабрикасини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Фабрика фойдаланишга топширилгандан сўнг уч мингга яқин иш ўринлари яратилади. Шу йилнинг 15 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёэвнинг Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташрифи давомида ушбу лойиҳанинг иккинчи босқичи доирасида 4-мис бойитиш фабрикаси қурилишига старт берилди. Бу лойиҳа орқали йилига 146 минг тонна катодли мис ва бошқа қимматбаҳо металларни олиш қувватлари яратилади. Фабрика ва унинг инфратузилмаларида уч мингдан ортиқ киши ишлайди. Янги фабриканинг ишлаб чиқариш жараёнида юқори технологик, экологик хавфсиз ва тежамкор технологиялар қўлланилади.

 

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов
Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов
Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов
Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан “Ёшлик-1” конини оъзлаштириш” инвестиция лойиҳасининг икки босқичи доирасида 4-Мис бойитиш фабрикаси ва унинг инфратузилма объектлари қурилади.Мазкур лойиҳа 2024-2028 йилларда амалга оширилади. Бунинг натижасида рангли ва қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш ҳажми ошади ва янги иш ўринлари яратилади.

Фабрикада йилига 60 млн тонна маъдан қайта ишланиб, 800 минг тоннадан кўпроқ мис контцентрати ишлаб чиқарилади.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

ОКМК спорт мажмуасида комбинат ходимлари, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлар учун байрам концерти бўлиб ўтди.

Байрам тадбири комбинат спортчиларининг паради билан бошланди. Сўнгра “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ бошқарув раиси, сенатор Абдулла Хурсанов комбинат 75 йиллиги муносабати билан байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов
Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

Комбинатнинг 75 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ишчи ходимлар 3-даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони билан тақдирланди. Мукофотлар Абдулла Хурсанов томонидан ўз эгаларига топширилди.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов
Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов

Комбинатнинг барча ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, шаҳар аҳолиси учун кечки байрам концерти ташкил этилди. Эстрада хонандалари Шоҳруххон, Райҳон Ғаниэва, Рухсора Отажонова ва “ВИА Мароқанд” ҳамда “Божалар” гуруҳи, Тошкент вилояти филармонияси, “Металлург” маданият саройи хонандалари энг сара қўшиқлари билан барчани хушнуд этди.

Фото: “Дарё” / Нуркен Турсунов
Фото: “АGMК” матбуот хизмати
Фото: “АGMК” матбуот хизмати



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *