• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Лига 1. Абдуқодир Ҳусанов қизил карточка олган ўйинда “Ланс” “ПСЖ”га мағлуб бўлди


Футбол бўйича Франция чемпионатининг 10-турида “Ланс” 2 ноябрь, шанба куни “ПСЖ”га қарши баҳс олиб борди.

Фото: Getty Images

Учрашувнинг 4-дақиқасида Усмон Дембеле ҳисобни очди. Бўлим шу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлимда эса ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов парижликлар футболчиси Ашраф Ҳакимига қўполлик ишлатди. Ҳакам эса ВАР орқали Ҳусановга қизил карточка кўрсатди ва майдондан четлатди.

Ўйиннинг қолган ярим соатида “Ланс” бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди. Ушбу учрашувда бошқа гол урилмади ва “ПСЖ” кичик ҳисобда ғалаба қозонди.


Лига 1

10-тур

2 ноябрь, шанба

“ПСЖ”  “Ланс” 1:0

Гол: 1:0 – 4 Дембеле.

“ПСЖ”: Сафонов, Мендеш, Пачо, Маркиньос, Ҳакими, Фабиан Руис (Заир-Эмери, 71), Витиня, Жоау Невеш, Барколя, Асенсио (Дуэ, 71), Дембеле (Ли Кан Ин, 61).

“Ланс”: Самба, Ҳусанов, Данзо, Гради (Сарр, 63), Мачадо, Чавес, Диуф (Давид Кошта, 80), Томассон (Эл-Энауи, 63), Зарури (Лабо-Ласкари, 80), Нзола, Сотока (Ожедиран, 20).

Огоҳлантиришлар: Ҳусанов (45+1), Стилл (45+4), Гради (47), Маркиньос (57), Диуф (62).

Четлатиш: Ҳусанов (59).



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *