Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарованинг Украина 2024 йилда алмашиш учун таклиф қилинган айрим украиналик ҳарбий асирларни қабул қилишдан бош тортганини айтди.
ТИВ вакилининг сўзларига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги жорий йилда Украина томонига 935 нафар украиналик ҳарбий асирни алмашиш учун таклиф қилган, бироқ Киев атиги 279 кишини қабул қилишга рози бўлган.
Захарованинг таъкидлашича, Киев Чернобил АЭС хавфсизлик бўлинмаси, шунингдек, бир нечта ҳудудий мудофаа бригадалари — 102, 111, 118 ва 126 маҳбусларни қабул қилишдан бош тортмоқда.
Россия ТИВ вакилининг сўзларига кўра, Москва “асирларни алмашиш масаласи бўйича мулоқотни ҳеч қачон рад этмаган”.
Захарованинг баёнотлари фонида Россиядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссар Татьяна Москалкова Украинани ижтимоий тармоқлар орқали “конструктив мулоқотга қайтишга ва маҳбуслар алмашинувини тезлаштиришга” чақирган.
Украина расмийлари бу баёнотларга ҳозирча изоҳ бермаган.
Meduza нашрининг қайд этишича, Захарованинг Россия томонидан алмашиш учун таклиф қилган украиналик ҳарбий асирлар сони ҳақидаги маълумотлари Россия Мудофаа вазирлигининг маълумотларига тўғри келмайди. Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилган расмий хабарларга кўра, Россия ва Украина 2024 йил бошидан буён тўққиз марта асир алмашган. Бу вақт ичида Россия 1116 нафар украиналик ҳарбий асирни Украинага ўтказган.