• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши Исроилга ҳарбий жавобни маъқуллади


Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши Эрон ҳудудига ҳужум қилгани учун Исроилга ҳарбий жавоб беришга қарор қилди. Бу ҳақда Мажлис (Эроннинг бир палатали парламенти) Миллий хавфсизлик қўмитаси аъзоси Исмоил Косарий хабар берди.

Фото: Chatham house

Унга кўра, жавоб зарбасини бериш вақтини қуролли кучлар белгилайди.

“Баъзи ҳукумат амалдорлари ва бошқалар Исроилга жавоб бермаймиз, дейишлари мумкин. Лекин улар ҳукуматда ҳам, ундан ташқарида ҳам қарор қабул қилувчи шахслар эмас, чунки сионистик режимга ҳарбий жавоб бериш қарори аллақачон Миллий хавфсизлик олий кенгаши томонидан қабул қилинган”, деди Косарий.

Исроилнинг Эронга ҳужуми

26 октябрь кечаси яҳудий давлати армияси Эрондаги ҳарбий объектларга ҳаво ҳужуми уюштирган эди. Унда ракета ишлаб чиқариш заводлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари нишонга олинган. Эрон томони ҳужум қайтарилгани, бироқ “чекланган зарар” етказилганини билдирган. Ҳужум муносабати билан Эрон Бирлашган Миллатлар ташкилоти Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга чақирган.

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Эрон “хато” қилмаслигига ва вазиятни янада кескинлаштирмаслигига умид билдирган ҳамда Исроил зарбалари ўзаро ҳужумларга чек қўйганини таъкидлаган.

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Исроил армиясининг ҳаво ҳужумига жавоб қайтаришга ваъда берганди.

“Биз урушни истамаймиз, аммо миллатимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, ўзимизни мудофаа қиламиз. Сионистик режимнинг тажовузига жавоб қайтарамиз”, деган Пезешкиён. 

Исроил эронликлардан уларга содиқ ҳарбийлаштирилган кучлар жойлашган Ироқ ҳудудидан катта зарба беришини кутмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *