• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Сенат аъзолари маҳаллий кенгашларнинг 7−12 ноябрда ўтказиладиган қўшма мажлисларида сайланади


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларини сайлаш бўйича Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳамда туман (шаҳар) кенгашлари депутатларининг қўшма мажлислари 7−12 ноябрь кунлари ўтказилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг 2 ноябрдаги йиғилишида маълум қилинди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларининг тегишли қўшма мажлисларини чақириш, Олий Мажлис Сенати аъзолари сайловига доир айрим ҳужжатларни тасдиқлаш масалалари муҳокама қилинган.

Комиссиянинг тегишли қарорига биноан Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларининг қўшма мажлислари жорий йилнинг 7-12 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланган.

Мажлис давомида Олий Мажлис Сенати аъзолари сайловини ўтказиш билан боғлиқ айрим ҳужжатлар намуналари тасдиқланган.

Қайд этиш лозим, 

Олий Мажлис Сенати аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг тегишли қўшма мажлисида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади.

Янгиланган Конституцияга кўра, эндиликда сенаторлар сони 65 нафарни ташкил этади. Улар Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда — 4 нафардан (илгари 6 нафардан) сайланади. Сенатнинг яна 9 нафар аъзоси (илгари 16) фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа соҳаларида катта амалий тажрибага эга бўлган энг обрўли фуқаролар орасидан президент томонидан тайинланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *