• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

“Украина Россия билан келишувга эришиш учун учта имкониятни бой берди” — Лавров 


Украина Россия билан келишувга эришиш учун учта имкониятни бой берди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

Фото: Sputnik

“Киев 2014 йилда Қрим билан бирга ўзининг биринчи имкониятини қўлдан бой берди. Кейин 2015 йил февралида Донбассдаги вазиятни тартибга солувчи Минск келишувлари имзоланди”, дейди Лавров.

Унинг сўзларига кўра, учинчи имконият 2022 йил апрель ойидаги Истанбул келишувлари бўлган.

Лавров, шунингдек, Киев келишувларни қанчалик узоқ бузса, унинг ҳудуди шунчалик камайишини таъкидлаган.

Россиялик сиёсатчига кўра, Украинадаги тинчлик Украина ва Ғарбнинг режаларига киритилмаган.

“Айни дамда тинчлик рақибларимизнинг режаларига киритилмаган. Украинанинг жорий йилнинг июнь ойида президент Владимир Путин томонидан илгари сурилган тинчлик ташаббусига жавоби Украина армиясининг Курск вилоятига бостириб кириши ва бошқа чегарадош вилоятлардаги нишонларга ҳаво ҳужумлари бўлди. Вашингтон ва унинг иттифоқчилари Киевни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда ва Ғарбнинг узоқ масофали ракеталаридан Россияга чуқур зарба бериш учун фойдаланиш имкониятларини муҳокама қилмоқда”, деди дипломат.

Лавровнинг қўшимча қилишича, Украина президенти Владимир Зеленский Москва билан музокараларни тақиқловчи фармонни имзолаганини, шунинг учун “бирон бир давлатнинг, жумладан, Туркиянинг воситачилик ҳаракатлари муваффақият қозониши эҳтимолдан йироқ”.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *