• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Бектемир Мелиқўзиев 12 раундлик оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди


Айни дақиқаларда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс турнири давом этмоқда.

Ҳозиргина оқшомнинг cо маин-эвент жанги якунланди. Унда иккинчи ўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев (15-1, 10 КО) америкалик Девид Стивенс (14-2, 10 КО)га қарши чемпионлик камари учун саралаш жангини ўтказди. 

Ўн икки раунд тўлиқ давом этган муросасиз жангда Мелиқўзиев ҳакамларнинг айри қарори билан очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди ҳамда иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камари учун расмий ва мажбурий даъвогарга айланди. 

Жангдан олдин ҳар иккала боксчи ҳам бир хил кўрсаткичга эга эди. Яъни, 14 тадан ғалаба ва 1 та мағлубият. Бугун Бектемир фаолиятидаги 15-ғалабасини қўлга киритди. Стивенс эса аксинча иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Мелиқўзиевнинг бурчагида ака-ука Диаслар билан бирга яна бир боксчимиз Ботир Аҳмедовни ҳам кўриш мумкин эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *