Султон Сулаймоннинг кенжа ва суюкли синглиси — Хадича Султон образини яратган актриса Селма Эргенч 1 ноябрь куни 46 ёшга тўлди. Бугун машҳур актрисанинг биографияси ҳақида эмас, балки уни дунёга машҳур қилган “Муҳташам юз йил” сериали ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан таништиришга қарор қилдик. Қуйида тарихий сериални суратга олиш вақтида актёрлар орасида юз берган энг шов-шувли можароларни кўриб чиқамиз.
Бергюзар Корелнинг доимий рашки
Султон Сулаймон ролини ижро этган актёр — Ҳалит Эргенчнинг турмуш ўртоғи Бергюзар Корел уни доимий рашк қилиб келган ва суратга олиш майдонига келиб, бир неча бор жанжаллар кўтарган. Сулаймон ва Хуррамнинг муҳаббат қиссаси экранда шунчалик ишонарли чиққан эдики, буни кўрган Корел доимий жанжаллари билан режисссёрлар ишини мураккаблаштирган.
Актрисанинг ўзини бундай тутишига етарлича асос бор эди. Чунки 2006 йилда у “1001 кеча” телесериалида оилали Ҳалит Эргенч билан партнёр бўлган. Суратга олиш давомида ҳамкасблар ўртасида романтика бошланган ва Эргенч бир йил аввал турмуш қурган рафиқаси билан дарҳол ажрашиб, Бергюзарга уйланган. Узоқ йиллар давомида Корел бировнинг оиласини бузган беномус аёл сифатида кўрилган.
Маълум вақт ўтиб, “Муҳташам юз йил” сериалига режиссёрга янги қаҳрамон қўшишга мажбур бўлади ва шу тариқа Корел иштирокидаги янги образ — Моника Гритти роли пайдо бўлади.
Озан Гювен ва Мерем Узерли муносабатлари
Сериални суратга олиш пайтида Мерем Узерли Рустам Пошо ролини ижро этган актёр — Озан Гювен билан ишқий муносабат қура бошлаган. Улар ўртасида кучли ришта борлиги сериал лавҳаларида керагидан ортиқ энергия борлиги билан сезилиб қолган. Бу эса тарихийда Рустам пошо Меҳримоҳни эмас, балки Хуррамни — ўз қайнонасини севиши ҳақидаги назариялар тўлқинини келтириб чиқарган.
Натижада “Муҳташам юз йил” продюсерлари уларнинг ишқий муносабатларига мажбуран чек қўйган. Туркия матбуотида эса узоқ вақт давомида Мерем Узерли айнан Озан Гювендан биринчи қизини дунёга келтиргани ҳақида миш-мишлар тарқалган.
Мерем Узерлининг лойиҳани тарк этиши
Актриса суратга олиш майдончасида кунига 14 соатлаб ишлагани туфайли у ҳиссий жиҳатдан чарчай бошлаган. Мерем Узерлининг ўзи тан олганидек, қаҳрамоннинг ҳарамга киришининг биринчи эпизодларини суратга олиш пайтиданоқ, у том маънода сарой деворлари унга босим ўтказаётганини ҳис қилган. Актрисанинг сўзларига кўра, у баъзида ҳақиқий Мерем ва экрандаги Хуррам ўртасидаги чегара қаерда эканлигини тушунолмаган ва ақлдан озганини ҳис қилган. Қолаверса, у ҳомиладор бўлиб қолган, боланинг отаси эса Меремни шу ҳолатда ташлаб кетган.
Узерли ҳамма нарсадан шунчалик чарчаганки, учинчи мавсумдан кейин лойиҳани тарк этган. Тўртинчисида унинг ўрнини ҳамкасби Воҳиде Перчин эгаллади. Актриса ҳеч кимга индамай, Берлинга кетиб қолди. Сериал ижодкорлари ундан жуда ғазабланишди. Фильм продюсери актриса бутун жамоани мавҳум вазиятда қолдирганини айтган:
“Мейрем бутун жамоанинг ишончини поймол қилди, барча иш режаларини бузди. Кейинроқ у акаси орқали мен билан боғланиб, музокара олиб боришга ҳаракат қилди. Мерем қайтишга тайёр эди, лекин мен рад жавобини бердим: йўқ, ҳаммаси тугади, қайтиб келишингиз шарт эмас”, деган Тимур Савжи.
Гюрбей Илели муносабатлари
Шаҳзода Меҳмед образини гавдалантирган ёш актёр севиб қолди ва Айбиге Хотун ролини ижро этган Эзги Эюбўғлу билан учраша бошлади. Сериал мухлислари жуфтлик учун чин дилдан хурсанд бўлди ва уларнинг турмуш қуришига кўпчилик ишонар эди.
Аммо Гурбей бевафо чиқди: миш-мишларга кўра, Эзги уни сериалдаги бошқа актрисалар билан шубҳали муносабатларини кечира олмаган. Ёки йигит “канизаклар” билан учрашув пайтида кўриб қолишган. Шу сабабли актёрлар сериалнинг давомида қийинчилик билан бирга ишлашга мажбур бўлган.
Филиз Аҳметга қилинган ҳужум
Турк сериалларининг айрим ашаддий мухлислари актёр ва у ўйнаган қаҳрамонни реал ҳаётдан ажрата олмайди. Нигора Калфа образини яратган Филиз Аҳмрт ҳам ана шундай муаммога дуч келди. Сюжетга кўра, Иброҳим пошонинг оиласини барбод қилган, шунинг учун кўпчилик томошабинлар унинг қаҳрамонини кечира олмаган. Кунларнинг бирида Филизга ана шундай мухлислардан бири ҳужум қилди. Воқеа Истанбулдаги марказий майдонда содир бўлди ва актрисанинг ўша қизнинг бундай ножўя хатти-ҳаракатларидан ҳайратда қолди:
“У ним табассум билан ёнимга келди ва у менинг мухлисим эканлигини ва бир неча ойлардан бери мен билан учрашишга ҳаракат қилаётганини айтди. Сўнг бирдан унинг юз ифодаси ўзгарди ва у менга даҳшатли илжайишни бошлади. Кейин у менга қичқира бошлади ва кўкрагимдан итариб юборди. Сўзларидан у мендан, аниқроғи Нигордан нафратланишини тушундим ва жуда қўрқиб кетдим”, деди Филиз Аҳмет.
Воқеа содир бўлган жойда Филиз дугонаси билан бирга эди, унинг дўсти Филизни тажовузкор мухлисдан олиб кетиш учун такси чақирди. Улар машинага ўтирса ҳам, жанжал кўтарган қиз тинчланмади ва жаҳл билан машинани уриб, ҳақорат қилишда давом этди. Муаммо полиция ёрдами билан ҳал бўлган.
Ваҳиде Перчиннинг доимий ҳақоратларга чидаши
Мерем Узерли лойиҳадан кетиб қолгач, унинг ўрнини Ваҳиде Перчин эгаллади. Актрисанинг ўзи аввалига Роксолана образидан воз кечмоқчи бўлган, чунки “Муҳташам юз йил” даги ишлаш даври унинг ҳаётидаги энг оғир ва муаммоли даврлардан бирига айланган. Перчинга мунтазам равишда ҳақорат ва нафратли изоҳлар отилган.
Фильм мухлислари уни хунук, қари, семиз ва қўрқинчли аёл деб аташган, бу эса, унинг ҳиссий ҳолатига жиддий таъсир қилган. Шунга қарамай, Ваҳиде экранда анча доно, босиқ, аммо барибир айёрлигича қолган Хуррам образини муносиб тарзда гавдалантира олган.