• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонга 9 ойда саёҳат учун 5,7 млн турист ташриф буюрди – Dunyouzbeklari.Com


Ўзбекистонга туристларнинг ташрифи сезиларли даражада ошди. 9 ойда салкам 6 млн киши саёҳат мақсадида келган.

Ўзбекистонга январь-сентябрь ойида туристик мақсадларда 5,7 миллион киши ташриф буюрди. Бу ҳақда Статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 2024 йилнинг январь–сентябрь ойларида жами 5,7 млн нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 825,8 минг нафарга ёки 16,8 фоизга ошган.

Ушбу кўрсаткич сафар мақсадлари кесимида қуйидагича:

  • қариндошларни йўқлаш — 4,5 млн нафар;
  • сайёҳлик — 869,3 минг нафар;
  • хизмат юзасидан — 121,5 минг нафар;
  • тижорат — 112,8 минг нафар;
  • даволаниш — 81,7 минг нафар;
  • ўқиш — 17,6 минг нафар.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *