“ПСЖ” дарвозабони Жанлуижжи Доннарумма келажакда Килиан Мбаппе “Олтин тўп” қўлга киритиши кераклигини айтиб ўтди.
2024 йилги соврин “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрига топширилди.
“Албатта, муносиб инсон “Олтин тўп”ни қўлга киритди. Лекин мен Килианнинг ашаддий мухлиси ва унинг дўсти сифатида қачондир бу совринни у ҳам олиши керак деб ҳисоблайман.
У футболда тарих яратмоқда ва кўп йиллар давомида бу ишни қилиб келмоқда, шунинг учун бу қачондир содир бўлишига умид қиламан”, — дейди Доннарумма.
Маълумот учун Жижжи ва Мбаппе 2021 йилдан 2024 йилга қадар “ПСЖ”да бирга ўйнаган.