• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Нью-Йорк шаҳри олдида жиддий хавф пайдо бўлди


Нью-Йорк мэри Эрик Адамс аҳоли ва ҳукумат ходимларини рекорд даражада қурғоқчил октябр ойи сабаб «ҳар томчи» сувни тежашга чақирди.

Ўтган ой 1869 йилдан бери ёғингарчилик бўлмаган иккинчи энг узун давр бўлди.

«Ҳозир сувни тежашни бошлаш орқали биз ёзда аквапарклар ва бассейнларни тўлдиришимиз ва янада жиддий қурғоқчилик вазиятининг олдини олишимиз учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз», деди жаноб Адамс. 

NBC New York нашрининг таъкидлашича, 29 октябр куни шаҳарда ёғингарчилик миқдори бир ой ичида биринчи марта ўлчанган ва тахминан 25 миллиметрни ташкил этган. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маълумотларига кўра, шаҳардаги сув омборлари меъёрдаги 76,6 фоизга нисбатан 65,9 фоизга тўлган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *