• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Андижон ва Бухоро вилоятларида “валютчик”лар ушланди — Дарё Янгиликлари


Андижон вилоятининг Балиқчи ҳамда Олтинкўл, Бухоро вилоятининг Пешку туманида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Маълум қилинишича, Балиқчи туманида фуқаро А.К. фуқаро С.Х.га жами 4 минг долларни 51 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, фуқаро У.Ж. Пешку тумани “Чибоғони” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида фуқаро З.Н.дан 3,2 минг долларни 40,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, Олтинкўл туманида фуқаро Б.Н. фуқаро С.У.га 3,5 минг долларни 44,8 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2,4 минг долларни берган вақтида ушланди. Ўтказилган тезкор тадбир жараёнида 2 496 доллар, 4 500 рубль ва 1 600 турк лираси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд вилоятининг икки тумани, шунингдек, Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *