• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Испанияда аҳоли қирол ва қироличага лой улоқтирди (видео) — Дарё Янгиликлари


Испаниянинг сув тошқинидан зарар кўрган Валенсия шаҳрига ташриф буюрган қирол ва қироличага лой, тош улоқтиришди. Бу ҳақдан Билд хабар берди.

Фото: Reuters

Мамлакатда табиий офат қурбонлари сони 272 кишига етган. Испания қироли Фелипе VI ва унинг рафиқаси Летисия вазиятни шахсан баҳолаш учун Валенсиядаги сув тошқини ҳудудига ташриф буюрган. Қирол ва қироличага бош вазир Педро Санчес ва ҳудудий президент Карлос Масон ҳамроҳлик қилган. 

Бироқ қироллик жуфтлиги олқиш билан эмас, балки лой, тош, шиша ва таёқлар билан кутиб олинган. Жабрланган аҳоли уларни етарли ёрдам кўрсатмаганликда айблаб, ҳақорат қила бошлаган. Оломон орасида “Қотиллар!” ва “Йўқолинг!” деган ҳайқириқлар эшитилган.

Фото: EPA

Қироличага эса “ъСенда ҳамма нарса бор, бу ерда одамлар ўляпти!”, “Сенинг сув билан боғлиқ муаммонг йўқ! Бизда ҳеч вақо йўқ!” деб бақиришган. 

Қўриқчилар ташрифни тўхтатиб, қиролни хавфсиз жойга олиб чиқишга уринган, бироқ бу муваффақиятсиз якунланган. Оломон қирол жуфтлигининг кетишига йўл қўймаган. Полиция вазиятни назорат остига олиш учун отлиқ зобитлардан фойдаланган.

Фото: EPA



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *