• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Сарукян жамоаси Ислом Махачевга қарши жанг январда бўлиб ўтишини тасдиқлади


UFC жангчиси Арман Сарукян январь ойи ўртасида бўлиб ўтадиган Ислом Махачевга қарши жангга тайёргарлик кўрмоқда.

“Жанг 18 январь куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тайёргарликлар аллақачон бошланган”, — тасдиқлади Сарукян жамоаси аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, бу Сарукян ва Махачев ўртасидаги иккинчи жанг бўлади. Ислом ва Арман ўртасидаги дастлабки жанг 2019 йилда бўлиб ўтган ва унда Махачев ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган эди.

Доғистонлик жангчи сўнгги бор июнь ойида UFC 302 турнирида Дастин Порьега қарши октагонга кўтарилганди. Ислом 5-раундда Порьени бўғиш услубида мағлуб этган эди.

Сарукян эса апрель ойида Чарльз Оливейра устидан очколари ҳисобига ғалаба қозонган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *