• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Исроил ҳарбийлари “Ҳизбуллоҳ” денгиз қўмондонини ўғирлаб кетди (видео)


Исроил ҳарбийлари “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Имод Амҳазни асир олди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

Фото: The Times of Israel

Al-Hadatҳ телеканалига кўра, қўмондон 1 ноябрга ўтар кечаси Байрутдан 55 километр шимолда катерда ўғирлаб кетилган. Операцияда Исроилнинг 25 нафар аскари иштирок этгани айтилмоқда. Рейд Исроилнинг Ливан билан денгиз чегарасидан тахминан 140 километр шимолда амалга оширилган.

Исроил махсус денгиз кучлари Ливан шимолида ўтказилган тунги операцияда “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий-денгиз кучларининг юқори лавозимли аъзоси Имад Амҳазни қўлга олинди, деган исроиллик журналист Барак Равид.

Таъкидланишича, қўмондон “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг ҳарбий-денгиз операциялари ҳақида маълумот олиш учун ушланган. Айни пайтда Ливан хавфсизлик кучлари мамлакатнинг шимолий қирғоғида одам ўғирлаш билан боғлиқ ҳодисани ўрганмоқда.

Ливан бош вазири Нажиб Микати Исроил махсус кучлари томонидан Батрун шаҳрида Ливан фуқароси ўғирланганини зудлик билан текширишни талаб қилди. У Ливан ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Абдулла Хабибни бу борада БМТ Хавфсизлик кенгашига шикоят тайёрлашга чақирди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *