• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди


“Ўзгидромет” 4 ноябрь, душанба куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечга томон ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, кечга томон 12-14 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 10-12 илиқ, кундузи 23-25 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундуз куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечаси ёғингарчилик кутилмайди, кундуз куни баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Прогнозларга кўра, келаётган ҳафта бошида шимолий ҳудудларга нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳодиса кейинги кунларда республиканинг барча ҳудудларига таъсир этади. Ой давомида шимолда кечаси 10 даражагача совуқ бўлиши, шарқий ва марказий вилоятларда эса 8 даража совуққача, жанубда 2 даража совуққача пасаяди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *