“Ўнинчи қироллик” – бу оригинал сериал бўлиб, машҳур эртаклар ва афсоналардан бир қанча детал ва қаҳрамонларни, масалан, Оппоғой, ёвуз малика, “Қизил қалпоқча” эртагидан бўри, овчи ва бошқаларни ўз ичига олади. Бу қаҳрамонларни қўшиш тасодиф эмас. Сериал ғоясини ўйлаб топган ва сценарийсини ёзган Саймон Мурни бир оддий фикр илҳомлантирган – у эртак қаҳрамонларининг эртаклари тугаганидан кейинги ҳаётлари қандай кечганига қизиққан. Масалан, Саймон гўзал Оппоғойни семиз аёл қилиб тасвирлаган, овчи эса маликага хизмат қилишда давом этиб, янада шафқатсиз бўлиб қолган. Қуйида машҳур сериалнинг севимли қаҳрамонлари қанчалик ўзгарганини томоша қилинг.
Кимберли Уильямс-Пейсли — Виржиния Льюис
Кимберли Уильямс-Пейсли “Ўнинчи қироллик”да иштирок этишидан олдин ҳам “Келиннинг отаси” фильмида ўйнаган. Мазкур фильм учун Кимберли ўқишини қисқа муддатга тўхтатади, аммо тез орада қайтиб, театрда ўйнай бошлайди. Дарвоқе, “Ўнинчи қироллик”дан кейинги оламшумул машҳурлик Уильямсга сериаллардан бутунлай воз кечишга имкон бермайди. 2001 йилдаёқ актриса “Жим айтганидек” сериалининг асосий актёрлар таркибига қўшилади ва у ёпилгунга қадар суратга тушади.
Жон Ларрокетт — Тони Льюис
“Ўнинчи қироллик” суратга олинаётган вақтда Жон Ларрокет жамоадаги энг машҳур актёрлардан бири эди. Унга илк катта муваффақиятни “Тунги суд” ситкоми олиб келган бўлиб, унда Жон Ден Филдинг ролини ўйнаган. Қизиғи шундаки, Ларрокет қаҳрамони дастлаб ҳаддан ташқари жиддий қилиб яратилган, лекин сериал ижодкори Жонда комедия учун поэнсиал борлигини кўриб, ролни кулгилирқ қилиб берган. Тони Льюис образини ўйнаб бўлгач, Ларрокет телевизион экранларда фаол бўлишда давом этиб, 2014 йилда “Кутубхоначилар” сериалида бош ролни ўянайди. Шунингдек, 2023 йилда у “Тунги суд”нинг давомида иштирок этади.
Скотт Коэн – Бўри ролини ижро этган
“Ўнинчи қироллик”кача Скотт Коэн фильм ва сериалларда иккинчи даражали ва эпизодик ролларни ўйнаб келган. Аммо 2000 йил унинг карьерасида бурилиш йили бўлди, чунки у ўша пайтда “Нью Йорк полицияси” ва “Гилмер қизлари”да ҳам рол ижро этди. Скотт тезда мухлислар армиясига эга бўлиб, бош ролларни бирин-кетин ижро эта бошлади. 2024 йилда Скотт томошабинларга “Пингвин” сериалида Лука Фальконе ролида намоён бўлди.
Даенн Уист — Ёвуз қиролича
Даенн Уист бир қанча машҳур фильм ва сериалларда рол ўйнаб, кўплаб киномукофотларга, жумладан, иккита “Оскар”га сазовор бўлган бўлса-да, карьерасининг асосий қисми театр билан боғлиқ. У 70 йилларда саҳнага чиқа бошлаган ва тезда машҳурликка эришган. Даенн ҳатто Совет иттифоқида ҳам гастролларда бўлган. Ҳозир деярли 80 ёшга кирганига қарамай, Уист суратга тушишни давом эттирмоқда, аммо 90 йиллардан бери у кўпроқ кино ва сериалларда иштирок этмоқда. Унинг фильмографиясига “Эдвард қайчиқўл”, “Фирибгар аёл”, “Ханна ва унинг опа-сингиллари”, “Қушлар учун қафас” киради. 2021 йилдан бошлаб эса Уист Жереми Реннер бош ролни ўйнаётган “Кингстаун мери” сериалида рол ижро этмоқда.
Эд ОНилл — Троллар қироли
Эд OНил “Уйланган… болали” сериалида бош рол учун кастингга таклиф қилинганида унчалик таниқли бўлмаган актёр эди. Эд шу сериалда 10 йил давомида ишлайди, сериал тугаганидан кейин унга “Ўнинчи қироллик”да Тони Льюис ролини ўйнашни таклиф қилишади. Эд сериалга қизиқиб қолади ва аввалги ролини рад этиб, троллар қироли ролини танлайди. ЎНилнинг фикрига кўра, Тони жуда ҳам “Уйланган… болали” сериалидаги қаҳрамонига ўхшарди, у бир хил ролни такрорлашни истамайди.
Эднинг фильмографиясида “Ўнинчи қироллик” бўлса-да, биринчи сериалдан кейин унинг карьераси бир оз тўхтаб қолади.
Дон Льюис — Соҳибжамол
Экрандаги опа-укалари орасида Дон Льюис энг машҳури эди. У ўз фаолиятини “Бошқа дунё” сериалида бошлаган, шунингдек, яна бир нечта сериалларда бош ролларни ижро этган. Тўғри, 90 йилларнинг охирига келиб, Льюиснинг карьераси аста-секин сўна бошлайди, шундан бери у мультфильм қаҳрамонларига овоз беради.
Хью OГорман — Кучли
Троллардан бирини ўйнаган Хью ОГорман фильмографиясида бор-йўғи 12 та рол бор. У ўз фаолиятини 2008 йилда тугатиб, ўзини ўқитувчиликка бағишлайди. Ҳью ўзининг актёрлик студиясини очади ва актёрларни ўқитишни бошлайди.
Уорик Дэвис — Тиканак
Уорик Дейвиснинг кино оламидаги йўли 1982 йилда бошланган. Ўшанда у “Эвоклар қайтиши” фильмида Уикет Уистри Уорик ролини ўйнаган ва орадан бир йил ўтиб, шу ролини “Юлдузлар жанги: VI-қисм: Жедайнинг қайтиши” фильмида қайта ижро этган. Аммо бу рол кенг омма орасида деярли сезилмай қолган эди. Бироқ у “Уиллоу” фильмидаги Уиллоу Афгуд ва “Лепрекон” фильмидаги Лепрекон роллари билан катта эътибор қозонди. Айниқса, “Лепрекон” шу қадар муваффақиятли бўлдики, кейинги уч йил ичида унинг учта давоми чиқди. Уорик яна “Гарри Поттер” фильмида ҳам ўзини кўрсатди: у профессор Флитвик, Узунтумшуқ ва бир нечта кичикроқ ролларни ижро этади.