“Интер Майами”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси “Барселона”га қайтиши мумкин.
Gol Digital нашрининг хабарига кўра, Месси 2026 йилнинг бошида яна бир бор “кўк-анорранглилар” либосини кийиши мумкин.
Футболчи ўша йилги Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида эркин агент сифатида қисқа муддатли шартнома имзолаши мумкин.
2024 йилда Месси клуб миқёсида барча мусобақаларда 24 та ўйин ўтказиб, 22 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди. Леонинг АҚШ клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг охиригача мўлжалланган. Transfermarkt порталининг маълумотларига кўра, Мессининг ҳозирги баҳоси 25 миллион еврони ташкил этади.