Бухоро вилояти Шофиркон туманида аёл 9 ёшли қизига жароҳат етказди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Идора маълумотларига кўра, 34 ёшли аёл 25 октябрь куни уйининг ошхонасида 9 ёшли қизининг юзи ва қўлларига қизиган капгирни босиб олган.
Қизга нисбатан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда у туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилиб, шифокорлар томонидан зарурий тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
Ҳолат юзасидан Шофиркон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан М.Ж. га нисбатан Жиноят кодексининг 126−1-моддаси (Оилавий (маиший) зўравонлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.