Тошкент шаҳрида иссиқлик тизими қачондан ёқилиши маълум бўлди.
Тошкентда 5 ноябрь соат 00:00 да марказлашган иссиқлик таъминоти йўлга қўйилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, кўплаб фуқароларнинг мурожаатлари ва об-ҳаво шароитлари ҳақидаги маълумотлардан кейин ҳокимлик марказлашган иссиқлик таъминотини фаоллаштириш ҳақида қарор қабул қилган.
5 ноябрдан иссиқлик манбаларидан айланма ҳаракат бошланади. 7 ноябрдан истеъмолчиларга иссиқлик энергияси босқичма-босқич етказилади.
Агар турли сабабларга кўра иссиқлик таъминотида носозлик ёки муаммолар юзага келса, фуқаролар 1055 ёки 71 210-01-87, 71 210-01-41, 71 210-01-11, 71 210-01-63 рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин.