Буюк Британиядаги 17 корхона тўрт кунлик иш ҳафтаси бўйича тажрибада қатнашади. Мазкур корхоналардаги жами 1000 нафардан ортиқ ходим бир ҳафтага мўлжалланган ишларни 4 кунда бажариб, кейин 3 кун тўлиқ дам олади. Бу ҳақида Guardian нашри хабар берди.
“Буюк Британиядаги минг нафардан ортиқ ходим иш кунлари қисқарса ҳам, белгиланган иш ҳақини йўқотмаган ҳолатда қўшимча дам олиш кунларига эга бўлади. Мазкур график тажриба асосида йўлга қўйилиб, маълум вақтдан кейин ходимларнинг иш унумдорлиги бўйича статистика тузиб чиқилади”, дейилади материалда.
Шу билан бирга, баъзи компаниялар ҳар икки ҳафта давомида ишчиларни қўшимча дам олиш кунини олиш жадвалини синаб кўришга қарор қилишди.
- Данияда тўрт кунлик иш ҳафтаси тажрибадан ўтказилиши хабар берилганди.
- Янги иш ҳафтасини синаб кўриш имконияти бериладиганлар ишни ташкил этишнинг турли моделларидан фойдаланишлари керак.
- Масалан, иш кунларининг қисқариш билан бир вақтда иш вақтини кўпайтириш ёки белгиланган бўш кунлар билан бир хил иш вақтини сақлаб қолиш шулар жумласидандир.