• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонга совуқ об-ҳаво оқими кириб келади


Жорий йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 7-8 ноябрда кечалари 0-5 даража илиқни, баъзи жойларда 3 даража совуққачани, кундуз кунлари 5-10 даража илиқни ташкил этади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги13-18 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларда 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.

5-6 ноябрь кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 5-7 ноябрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзагакелиши мумкин. Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *