• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Россияда мигрантлар учун имтиҳонлар нархи белгиланди – Dunyouzbeklari.Com


Россия Фан ва таълим вазирлиги мигрантлар учун имтиҳонларнинг ягона нархини белгилаш таклифини киритди.

Россия Фан ва таълим вазирлиги мигрантлар учун рус тили, мамлакат тарихи ва қонунчилиги асосларини билиш бўйича имтиҳонларнинг ягона нархини белгилашни таклиф қилди.

Мазкур қарор лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталидан жой олди. Лойиҳага кўра, мигрантлар учун қуйидаги нархлар белгиланмоқда:

  • фуқаролик олиш учун рус тили бўйича имтиҳон — 2950 рубль (380 мин сўм);
  • фуқаролик олиш учун тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон — 2950 рубль (380 мин сўм);
  • вақтинча яшаш учун рухсатнома ёки яшаш учун рухсатнома олиш учун рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон — 5900 рубль (760 мин сўм);
  • ишлаш ёки патент олиш учун рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон — 3800 рубль (489 мин сўм).

Қайд этилишича, ҳозирда бундай имтиҳонлар учун ягона белгиланган нарх йўқ. Айнан ҳукумат қарорига мувофиқ, ташкилотлар имтиҳон ўтказиш билан боғлиқ хизматларнинг нархини махсус формула орқали ҳисоблайди. Формула тўғридан-тўғри харажатларни, қийинчиликлар ва ҚҚСни ўз ичига олади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *