• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

4 ноябрнинг энг муҳим хабарлари  — Дарё Янгиликлари


Давлат раҳбари раислигида ўтказилган йиғилишлар, Тошкент вилоятида автобус ва Cobalt тўқнашиб ёниб кетиши, тўртта вилоятда адвокатлар пора олаётганда қўлга олиниши — “Дарё” нашри бугун, 4 ноябрда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.

 

Тошкент вилоятида автобус ва Cobalt тўқнашиб ёниб кетди

ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берилди.

Қашқадарёда ўқитувчи ва ўқувчи ёқалашди

Уларнинг қилмиши судда кўриб чиқилади.

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди

Аввалги элчи “Ўзавтосаноат” бошқарув раиси этиб тайинланганди. 

Тошкентда иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланади

5 ноябрдан иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Ҳарорат пасайиши, ёмғир: “Ўзгидромет” ҳафталик прогнозини эълон қилди

Тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Наманганда яна мактаб ўқувчилари ижарага олинган Gentra’да ЙТҲга учради

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тамаки ва алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартиби белгиланди

Бу борада тегишли йўриқнома тасдиқланди.

Тўртта вилоятда адвокатлар пора олаётганда қўлга олинди

Адвокатларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарёда қудалар ўртасидаги суд можароси кадастр ходимлари кирдикорини фош қилди

Судья ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлари ва уни қонунийлаштириб берган кадастр ходимлари ҳаракати юзасидан прокуратурага хабарнома юборилишини маълум қилди.

Тадбиркорлик фаолиятини ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинади

Президент тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Фото: Ўзбекистон тарихига оид 114 дона ноёб фотосуратларнинг илк намойиши бошланди

Тошкентдаги “Фотосуратлар уйи”да Ўрта Осиёнинг машҳур фотографларидан бири Виктор Орден томонидан олинган ва Санкт-Петербургдаги Кунсткамера музейида сақланаётган ХIX асрнинг Ўзбекистонга оид фотосуратларнинг илк намойиши бошланди.

Ўзбекистонда 2025 йил энергетика корхоналари учун тежамкорлик ва самарадорлик йили бўлади 

Президент электр энергетикаси соҳасини трансформация қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *