Йигит лайк учун отасини уриши ва қариялар уйига топширишини айтиб, видео чиқарди. Тошкент вилояти ИИББга кўра, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ишлари олиб борилмоқда.
Йигит лайк учун отасини калтаклашини айтгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Видеода йигит 100 мингта лайк йиғса отасини уришини, агар 200 мингта лайк йиғса уни қариялар уйига топширишини айтган. Вилоят ИИББ ҳолат назоратга олинганини билдирган.
Таъкидланишича, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Натижаси бўйича ахборот берилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: