• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Британия қул савдоси учун товон тўлашдан бош тортди — Дарё Янгиликлари


Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми қулликдан жабрланган собиқ мустамлака давлатлар учун товон пули тушунчаси “пул ўтказиш билан боғлиқ эмас”лигини маълум қилди.

Фото: AP

Африка қитъасига илк вазирлар ташрифи чоғида Лемми яшаш нархи инқирози пайтида товон — пул тўлаш билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган. Британия ТИВ раҳбари бир вақтлар трансатлантик қул савдосининг маркази бўлган Нигериянинг Лагос шаҳрига ташриф буюрган.

Лемми ўша пайтлар даҳшатли бўлганини эслаган.

“Мен қуллар авлодиман, шунинг учун буни тан оламан”, дейди вазир.

Шунингдек, у Британия ҳукумати мамлакатнинг қул савдосидаги роли учун аллақачон узр сўраганини қўшимча қилган.

BBC аниқлик киритишича, Британия ҳукумати расман кечирим сўрамаган. Фақат 2007 йилда бош вазир Тони Блер Гананинг ўша пайтдаги президенти Жон Куфуор билан учрашувда шундай деган:

“Биз афсусда эканимизни аввал ҳам айтганман ва яна айтаман”.

Октябрь ойи охирида Самоада тарихан Буюк Британия билан боғланган 56 давлатдан иборат Миллатлар Ҳамдўстлиги саммити якунланди. Икки кунлик учрашувлардан сўнг ҳукумат бошлиқлари қул савдоси ва эксплуатация натижасида етказилган зарар учун собиқ мустамлакаларга товон тўлаш масаласини муҳокама қилиш вақти етди, деган хулосага келган.

Бироқ Буюк Британия бош вазири Кир Стармер мамлакат репарация тўлаш ниятида эмаслигини қайд этган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *