• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

4 ноябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди

Ойбек Эшонов Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси, ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.


дайжест

2025 йилда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорда ошириш режалаштирилмоқда

2025 йилда Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни инфляциядан паст бўлмаган даражага ошириш режалаштирилмоқда (инфляция прогнози 7 фоиз). 2024 йилда иш ҳақи ва пенсияларни ошириш учун режалаштирилганидан камроқ маблағ ажратилди.


дайжест

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича АҚШ билан икки томонлама музокараларни якунлади

Ўзбекистон АҚШ билан Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади. Президентнинг ЖСТ бўйича махсус вакили Азизбек Уруновнинг айтишича, музокаралар 14 ой давом этган. «Бу осон бўлмаган йўл, умр бўйи эсда қоладиган тажриба бўлди», — деб таъкидлади у.


дайжест

«Бу хатар». Марказий банк раҳбари Ўзбекистоннинг газ ва нефть таъминотида Россияга қарамлиги ҳақида

Ўзбекистон газ, нефть ва бензиннинг асосий қисмини Россиядан импорт қилади. Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов таъминотдаги бир мамлакатга қарамлик ҳақидаги саволга жавоб бериб, бу хатар эканини тан олди ва логистикадаги узилишлар ички нархларга таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлади.


дайжест

2025 йилда долларнинг ўртача йиллик курси 13 250 сўм бўлиши прогноз қилинмоқда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2025 йилда долларнинг сўмга нисбатан ўртача йиллик курси 13 250 сўм бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу 2024 йил кутилаётганидан 4,8 фоизга кўп. Миллий валюта курсининг 100 сўмга қадрсизланиши бюджет харажатлари 240 млрд сўмга ошишига олиб келади.


дайжест

Тамаки ва алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартиби белгиланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарорига мувофиқ, тамаки ва алкоголь маҳсулотларига акциз маркаларини қўллаш тартиби белгиланди.


дайжест

«Бизда назорат нисбатан кучли». Марказий банк раиси — АҚШнинг Ўзбекистон компанияларига нисбатан санкциялари ҳақида

Маҳаллий банклар ёздаёқ АҚШ санкцияларига учраган Ўзбекистон компаниялари билан операцияларни тўхтатди, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. Унинг сўзларига кўра, нисбатан кучли назорат мамлакатга санкциялар хавфини камайтириш имконини бермоқда.


дайжест

Рақамли маркировкалаш қоидаларини бузган тадбиркорлар учун жавобгарликни бекор қилиш режалаштирилмоқда

Президентга тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш бўйича таклифлар тақдим этилди. Рақамли маркировкалаш ва фискал белгиларни акс эттириш қоидаларини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун жавобгарликни, шунингдек, ЯТТ сифатида рўйхатдан ўтмай ишлаш учун жаримани бекор қилиш режалаштирилмоқда.


дайжест

«3 марта чақириб, огоҳлантирганмиз». Марказий банк — UPay фаолияти чеклангани ҳақида

Марказий банк раиси UPay`га чеклов киритилишидан олдин компания 3 марта огоҳлантирилганини таъкидлади. Аввалроқ регулятор тўлов ташкилоти фаолиятини 6 ой муддатга чеклаган, корхонанинг она компанияси ҳисобланган Humans эса чекловлар сабабидан ОАВ орқали хабардор бўлганини қайд этганди.


дайжест

Ўзбекистон Хитой билан кичик ядровий реакторларни қўллаш ва уранни қайта ишлашни ўрганади

Ўзбекистон ва CNNC компанияси Ўзбекистонда Хитойнинг кичик модулли ядровий реакторларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганади. Икки давлат делегациялари уран рудасини қазиб олиш қувватларини кенгайтириш, уни қайта ишлаш ва кейинчалик ёқилғидан АЭСларда фойдаланиш масалаларини ҳам муҳокама қилди.


дайжест

Ўзбекистонда 4−10 ноябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Dunyouzbeklari.Com» шарҳи

Ўзбекистонда иссиқ ҳарорат ортидан, душанба кечга томон аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кутилади. Ҳафта ўртасига қадар камида иккита нам ҳаво оқими таъсирида жойларда вақти-вақти билан ёғинлар ва совуқ ҳарорат кузатилади. Ҳафта охири, хусусан, дам олиш кунлари қуруқ, аммо совуқ бўлади.


дайжест

Иш ҳафтасида ҳаво совийди ва ёмғир ёғади

Сешанба кунидан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво аста-секин совий бошлайди, аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади. Иш ҳафтаси якунига қадар ҳаво ҳарорати кундузи +5…+10 даражагача, кечаси 0, айрим жойларда -2 даражагача пасаяди.


дайжест

Тошкентда 7 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 7 ноябрдан босқичма-босқич бошланади. 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.


дайжест

Қашқадарёдаги мактабда ўқитувчи ўқувчи қизни урди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги мактабда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида жанжал келиб чиқди. Педагог ўқувчининг юзига тарсаки туширган. Ҳолат юзасидан маъмурий иш очилган.


дайжест

Ўзбекистон ҳудудига 5 ноябрдан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади

Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди. Ҳаво ҳарорати баъзи жойларда -3 даражагача пасаяди. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади. Ҳудудларни сув босиши мумкин.


дайжест

Бухорода қизининг танасига қизиган капгир босган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилояти Шофиркон туманида вояга етмаган қизига жароҳат етказган аёлга нисбатан жиноят иши очилди. 9 ёшли қиз шифохонага ётқизилган.


дайжест

Тошкентда кабель ўтказиш учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди

Тошкент шаҳрида фуқаро кабель ўтказиш учун қазилган чуқурга тушиб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари жабрланувчини чуқурдан чиқариб олиб, шифокорларга топширди.


дайжест

Тошкент вилоятида Cobalt ва Isuzu автобуси тўқнашуви ортидан иккиси ёниб кетди

Душанба куни эрталаб Оҳангарон туманида Cobalt ва Isuzu автобуси тўқнашиб кетди. Бироздан сўнг автоуловларда қисқа туташув сабаб ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ, ёнғин ўчирилди.


дайжест

Тошкентда «Яшил шаҳар» куни ўтказилади

Пойтахтда 9 ноябрда «Яшил шаҳар» куни ўтказилади. Ҳокимлик ташкилотлар, корхона ҳамда фаол фуқароларни дарахт экиш ташаббусига қўшилишга чақирди.


дайжест

Фото: «Бизни бирлаштирган тоғлар» кўргазмасидан репортаж

Тошкент Фотосуратлар уйида Қирғизистонда бўлган анъанавий «Шарқнинг қуёшли ранглари» халқаро плэнери қатнашчилари Жаҳонгир Абдуллаев, Темур Лашёнов, Зуҳриддин Қиёмов ва Бобур Ваҳобжоновнинг умумий кўргазмаси уюштирилди. Намойишга қўйилган расмлардан парчалар — «Dunyouzbeklari.Com» репортажида.


дайжест

Ўзбекистонлик ёш боксчилар Черногориядаги жаҳон чемпионатидан 13 та медаль билан қайтди

Черногорияда ўтган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 13 та медаль: 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза қўлга киритди. Мусобақада ўзбекистонлик эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.


дайжест

Ўзбекистон World Boxing халқаро бокс ташкилотига қўшилди

Ўзбекистон, Қозоғистон, Гватемала ва Лаос мамлакатдари Халқаро Олимпия қўмитаси ва IBA ўртасидаги можароли муносабатлар фонида ташкил этилган World Boxing халқаро ташкилоти аъзоси бўлди. World Boxing раҳбари Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг ташкилотга қўшилиши катта ўзгариш бўлганини айтди.


дайжест

Теҳронда талаба қиз норозилик сифатида кўчага ички кийимда чиқди

Эрон пойтахтида талаба қиз норозилик намойиши сифатида университет ҳовлисига ички кийимда чиққач, қўлга олинди. Жараёнда унга куч ишлатилгани айтилмоқда. Қиз аввалроқ ҳижобни нотўғри ўрагани учун (ёки умуман ўрамагани учун) ҳужумга учраган. Ҳуқуқ ҳимоячилари қизни озод этишни талаб қилмоқда.


дайжест

Ўқ-дори ва қўшин жўнатгани учун КХДР Россиядан гуруч ва космик технологиялар олади — Korea Herald

Ўқ-дори етказиш ва Россия-Украина урушига қўшин юбориш эвазига Шимолий Корея Россиядан йилига 600−700 тонна гуруч ва космик технологиялардан фойдаланиш имкониятини олади, деб ёзди Korea Herald газетаси. Шунингдек, Корея яриморолидаги эҳтимолий урушда Москва Пхеньянга ёрдам бериши мумкин.


дайжест

Майя Санду Молдовадаги президентлик сайловида ғалаба қозонди

Овозларнинг 99,82 фоизи санаб чиқилгач, Молдовада амалдаги президент Майя Санду сайловнинг иккинчи босқичида ғалаба қозонди. Санду 55,40 фоиз, унинг рақиби Александр Стояногло 44,60 фоиз овоз олди. Президент чет элда яшовчи фуқаролар овози ҳисобига устунликка эришди.


дайжест

Кеми Баденок Британия Консерватив партиясининг янги раҳбари бўлди

Буюк Британия Консерватив партиясининг янги раҳбари этиб Кеми Баденок сайланди. У Британия сиёсий партиясини бошқарувчи биринчи қора танли аёл бўлди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *