• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Перуда футболчи чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди – Dunyouzbeklari.Com


Перуда 39 ёшли футболчи ўйин вақтида чақмоқ уришидан ҳалок бўлди. Яна 7 киши шифохонага ётқизилган (видео).

Перу терма жамоаси ҳимоячиси Хосе Уго де ла Круз Меза 39 ёшида футбол ўйини чоғида чақмоқ уриши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Cancha нашрига таяниб, «Риа Новости» хабар берди.

Чақмоқ урган ўйиндан кадр

Воқеа «Жувентуд Беллависта» ва «Фамилиа Cиоccа» клублари ўртасидаги Хуанкаёда (Перу) ўтказилган учрашувда юз берган. Ҳар икки жамоа футболчилари кучли ёмғир туфайли майдонни тарк этаётганда чақмоқ чақди. Яна етти нафар футболчи ҳам чақмоқ уриб ерга қулаган. Жабрланганлар Хуанкаёдаги касалхонага ётқизилган.

Нашрнинг қайд этишича, бу минтақада футбол майдонига яшин уриши биринчи марта эмас. 2014 йилда Фуэрза Минерага қарши ўйинда «Спорт Агуила» футболчиси Жоау Контрерасни чақмоқ урган. Кейин футболчи омон қолишга муваффақ бўлган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *