• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Яҳё Синвар ўлимидан аввалги 72 соатда овқат истеъмол қилмаган — суд-тиббий экспертиза


ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар 17 октябрь куни ўлдирилишидан олдин уч кун давомида ҳеч нарса истеъмол қилмагани аниқланди. Исроиллик суд-тиббий экспертлари тегишли ҳисоботини эълон қилди. Бу ҳақда TRT хабар берди.

Фото: Reuters

Исроил Миллий суд экспертизаси институти директори Хен Кугелга кўра, Синварнинг шахсини тасдиқлаш мақсадида бармоқ ампутацияси орқали ДНК намунаси олинган. Бу Синварнинг 22 йил давомида Исроил қамоқхонасида бўлган давридаги тиббий картаси борлиги учун амалга оширилган. ҲАМАС етакчиси 2011 йилда асирлар алмашиш доирасида озод этилганди.

“Синвар миянинг жиддий шикастланишига олиб келган ўқ жароҳатидан сўнг, яна бир неча соат яшаган”, деди Кугел.

Яҳё Синвар 2024 йилнинг июль ойида ҲАМАС сиёсий етакчиси Исмоил Ҳания ва Ғазода юқори даражали қўмондон Муҳаммад Деиф ўлдирилганидан сўнг ҲАМАСга раҳбарлик қилди. У гуруҳнинг Исроил Ғазога бостириб киришига мудофаавий жавобини бошқарган ва ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларда қатнашган.

Исроил Синварни 2023 йил 7 октябрда 1139 кишининг ўлими ва 250 га яқин киши гаровга олинган ҲАМАС операциясини режалаштирганликда айблайди. Ўтган йил давомида Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлари оқибатида 43,3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди ва инфратузилма кенг миқёсда вайрон бўлди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *