• Вт. Дек 3rd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ДХХ Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарини пора билан ушлади – Dunyouzbeklari.Com


ДХХ Деҳқонобод тумани ҳоким ўринбосарини 5 минг доллар билан ушлади (видео).

Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарёнинг Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарини пора билан қўлга олди.

ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари ушланган.

Ушбу шахс тумандаги Қорашина шаҳарчасини ободонлаштириш доирасида қурилган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномасига имзо қўйиш эвазига пул олган. Утуман ҳокимлиги маъмурий биноси ёнида 5 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланган.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида мазкур объектдаги камчиликларни солиштирма далолатнома расмийлаштириш йўли билан бартараф этиб бериш эвазига 15 миллион сўм олган вақтида Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонасининг етакчи мутахассиси ҳам ушланди.

Ҳозирда ҳоким ўринбосари ва давлат унитар корхонасининг етакчи мутахассисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми в банди бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *