Будва (Черногория) шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари 13 та медални қўлга киритди, деб хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
22 октябрдан 3 ноябргача бўлиб ўтган мусобақада 73 давлатдан 593 нафар боксчи, жумладан, 180 нафар аёл ва 413 нафар эркак спортчи иштирок этди.
Мусобақа якунларига кўра, 5 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Аёллар терма жамоаси эса 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини олди.
Турнир ғолиб ва совриндорлари:
«Олтин»
- Сайфиддин Собиров — 48 кг;
- Самандар Олимов — 57 кг;
- Абдулазиз Жўрақулов — 63,5 кг;
- Акмалжон Исроилов — 86 кг;
- Халимжон Мамасолиев — 92 кг.
«Кумуш»
- Жафарбек Шахбозов — 75 кг;
- Шаҳзод Полвонов — +92 кг;
- Жасмин Тоҳирова — 48 кг;
- Рухшона Парпиева — 81 кг;
- Собирахон Шаҳобиддинова — +81 кг
«Бронза»
- Собиржон Тастанов — 54 кг;
- Муҳаммад Азизбек Исмоилов — 71 кг;
- Ойша Тоирова — 70 кг.
Фото