• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Лайк учун отасини урмоқчи бўлган 24 ёшли йигит 15 суткага қамалди


Ижтимоий тармоқда бир йигитнинг TikTok’да 100 мингта лайк учун отасини уришини айтгани акс этган видео тарқалганди. Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди томонидан кўриб чиқилди.

Фото: Тошкент вилояти ИИББ

Йигит видеони TikTok платформасига жойлаши, агар 200 минг лайк йиғса, отасини қариялар уйига юборишини ва ўзининг бу сўзларига жавоб беришини ҳам айтган. 

Видео 1 ноябрь куни тасвирга олинган. У.С. исмли йигит видеони ҳазил тариқасида олганини, кутилмаганда тарқалиб кетганини билдирган.

2000 йилда туғилган фуқаро У.С. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *