Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент — Нью-Йорк йўналиши бўйича HY101 рейси 5 ноябрь куни иккинчи марта тўхтатилди. Бу ҳақда авиаташувчи матбуот хизмати хабар берди.
Аввал хабар берилганидек, Boeing-787 самолёти Тошкентдан жадвалга мувофиқ соат 6:47 да ҳавога кўтарилган. Кўп ўтмай, самолёт командири 1967 йилда туғилган йўловчи — Россия фуқаросининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли учиш аэропортига қайтишни сўраган.
Соат 7:35 да самолёт Ўзбекистон пойтахтига қўнган, у ерда йўловчини тиббий ёрдам машинаси кутиб турган.
Соат 9:30 да самолёт яна ҳавога кўтарилган. Нью-Йоркка етиб бориш маҳаллий вақт билан 12:30 га кутилган эди.
Самолёт Канада ҳаво ҳудудида бўлган вақтида командир мамлакат шарқидаги Гуз-Бэй (Goose Bay) аеропортига қўнишга қарор қилган — бу сафар йўловчида эрта тўлғоқ бошлангани сабабли.
Тошкент вақти билан соат 20:50 да самолёт қўнган, бортга тиббиёт ходимлари чиққан. Уни касалхонага ётқизиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Янгилик чоп этилган вақтда самолёт белгиланган аеропортга учди (маҳаллий вақт билан 13:20 ва Тошкент вақти билан 22:20).