Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 5 ноябрь куни машина йўлни белгиланган жойдан кесиб ўтаётган фуқарони уриб кетди. Бу ҳақда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.
ЙТҲ соат 13:10 ларда Осиё кўчасида юз берган. Ҳайдовчи Б.Н. (2000 й.т.) Matiz автомобилини бошқариш жараёнида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган Х.С.ни (1941 й.т.) уриб юборган.
️Оқибатда пиёда жароҳат билан шифохонага олиб кетилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.