• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Нетаньяху Исроил мудофаа вазирини ишдан олди   — Дарё Янгиликлари


Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху мудофаа вазири Йоав Галантни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда Исроил бош вазирининг идораси маълум қилди.

Фото: The Times of Israel

Нетаньяхуга кўра, у ва Галант ўртасида урушларга қарши кураш масаласида жуда кўп келишмовчиликлар мавжуд.

Октябрь ойи охирида Галант Нетаньяху ва Миллий хавфсизлик кабинети вазирларига мактуб йўллаб, унда Исроилнинг урушдан кўзлаган мақсадлари янгиланиши кераклигини айтган.

Галантнинг ўрнига Нетаньяху ташқи ишлар вазири Исроил Кацни тайинлашга қарор қилган.

“Афсуски, урушнинг дастлабки ойларида ўзаро ишонч мавжуд бўлиб, жуда самарали ишлар амалга оширилган бўлса-да, сўнгги ойларда мен ва мудофаа вазири ўртасидаги ишонч барбод бўлди”, дейди Нетаньяху.

Унинг қайд этишича, мазкур қарама-қаршиликларни бартараф этишга кўп марта ҳаракат қилган, лекин натижа бўлмаган.

“Низолар оммага ҳам номақбул тарзда маълум бўлди ва энг ёмони, улар душманларимизгача етиб борди”, дея қўшимча қилган Исроил бош вазири.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *