Қамчиқ довонида ғилдираги чиқиб кетган юк машинасида ёнғин содир бўлди (видео).
Водий ва Тошкентни боғловчи Қамчиқ довонида 5 ноябрь куни юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Воқеа соат 13:30 атрофида довон ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 258-километрида содир бўлган. Аниқланишича, Тошкент-Водий йўналишида ҳаракатланиб келаётган юк автомобилининг олд ғилдираги чиқиб кетиб, ёнғин содир бўлган.
Ҳодисада тан жароҳати олганлар бўлмаган. Воқеа жойида довон ЙПХ отряди ва ФВВ ходимлари ҳолатни тўлиқ назоратга олган.