• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида автотранспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади


Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги 3 та чегара божхона постларида 6 ноябрь куни транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади. 

Фото: Божхона қўмитаси матбуот хизмати

Бу пайтда Қирғиз Республикасининг “Кизил-Кия” чегара божхона пости ахборот тизимларида техник таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Бундан ташқари, Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Учқўрғон” чегара божхона пости орқали 6 ноябрь куни юк ва енгил автотранспорт воситаларининг ҳаракати  вақтинчалик тўхтатилади.

Фото: Божхона қўмитаси матбуот хизмати

Бу эса Қирғиз Республикасининг “Кен-сай” чегара божхона пости ахборот тизимларида техник таъмирлаш ишлари амалга оширилиши муносабати билан амалга оширилади.

Аввалроқ Андижон вилоятининг Хўжаобод туманидаги “Дўстлик” чегара божхона постида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилиши айтилганди.

Шунингдек, Қувасой шаҳрида жойлашган Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Ўзбекистон” чегара божхона пости орқали 6 ноябрь куни юк ва енгил автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *