Шавкат Мирзиёев 5−6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкекда бўлади
Президент 5−6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади. Давлат раҳбари у ерда Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Унда Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган Туркий дунё хартияси қабул қилиниши кўзда тутилган.
Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди
Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси қарори билан вилоят ҳокими этиб қайта тасдиқланди.
Ховос тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари 7 йилга озодликдан маҳрум этилди
Май ойида коррупцияда айбланиб қўлга олинган Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими собиқ ўринбосари 7 йилга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари ва икки нафар ҳоким ёрдамчиси маҳаллаларда қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга етиб борди
Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Қирғизистон пойтахти Бишкекка етиб борди. У эртага Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этади.
Камала Ҳарриснинг президентлигидан нима кутиш мумкин? Дональд Трамникидан-чи?
АҚШда 5 ноябрь куни президент сайлови бўлиб ўтади — Демократик партиядан амалдаги вице-президенти Камала Ҳаррис, республикачилардан эса собиқ президент Дональд Трамп номзоди кўрсатилган. Улар президент бўлса нима қилмоқчи? Номзодларнинг сиёсати ҳақидаги асосий саволларга қисқа жавоблар.
Ўзбекистонда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган 8 та завод қурилади
Ўзбекистонда маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқарадиган 8 та завод ишга тушади. Қурилиш жараёнлари 2025 йил январдан бошланиб, заводлар 2026 йил декабрда ишга туширилиши режалаштирилган.
InfinBank кредит рекламасида чалғитувчи маълумот бергани учун молиявий жаримага тортилди
Рақобат қўмитаси «Invest Finans Bank» АЖга кредит хизмати рекламасида қўшимча шартлар ва муҳим маълумотларни кўрсатмагани учун молиявий жарима қўллади. Аввалроқ, Davr Bank ҳам шу каби камчилик учун жаримага тортилганди.
2025 йилнинг февралидан автотураргоҳларнинг камида 5 фоизи электромобилларни қувватлантириш станцияси билан жиҳозланади
2025 йил февралидан Ўзбекистондаги барча автотураргоҳларда электромобилларни қувватлантириш станцияларини ўрнатиш бошланади. Шунингдек, кўп қаватли уйлар яқинида, жумладан, уларга энг яқин автотураргоҳлар яқинида максимал қуввати 22 кВт бўлган станцияларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Президент энергетика корхоналарининг куз-қиш мавсумига тайёргарлигини муҳокама қилди
Президент йиғилишида Ўзбекистон энергетика тармоғи корхоналарининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги муҳокама қилинди. Давлат раҳбари аҳолини газ ва электр энергияси билан ўтган йилларга нисбатан барқарорроқ таъминлаш бўйича топшириқлар берди.
Оила камбағаллиги туфайли болаларни меҳрибонлик уйларига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади
Президентга ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилди. Болани тарбияга беришда оила муҳитини сақлаб қолишга устуворлик берилади, муассаса сўнгги чора бўлади. Давлат раҳбари болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Россиянинг Украинага қарши урушида қатнашган Ўзбекистон фуқароси 5 йилга қамалди
Суд 51 ёшли ўзбекистонликни Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этгани учун беш йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. У адвокат Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашни таклиф қилганини айтди. Эркак дрон томонидан ташланган снаряднинг портлаши оқибатида яраланган.
4 та вилоятда жазони енгиллаштириш учун пора олган адвокатлар ушланди
Ўзбекистоннинг 4 та ҳудудида жиноят ишидаги айбланувчиларга мансабдор танишлари орқали қамоқдан озод қилиш, енгилроқ жазо тайинлашда ёрдам беришини айтиб пора олган адвокатлар қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Чирчиқ ҳокими ўринбосари 1 млн доллар пора билан ушланди
Чирчиқ шаҳри ҳокими ўринбосари ҳокимлик захирасидаги 20 га ерни аукционга чиқариб, эгалик ҳуқуқини расмийлаштиришда ёрдам беришини айтгани ва бу учун 1 миллион доллар пора олгани аниқланди. У қамоққа олинди, жиноят иши қўзғатилди.
Наманганда омбор масъуллари аҳолига ажратилган 13 минг тонна кўмирни сотиб юборгани аниқланди
Наманган шаҳридаги кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 4,1 млрд сўмлик 13,3 минг тонна кўмирни бошқа шахсларга сотиб юборгани аниқланди.
Green Card анкетасини тўлдириш 7 ноябргача давом этади
АҚШнинг «Турли миллатга мансуб иммигрантлар визаси — DV» (Green Card) дастурида қатнашиш учун анкета тўлдириш 7 ноябргача давом этади. Аввалроқ тўлдириш муддати 5 ноябрда якунланиши хабар қилинганди.
Нью-Йоркка учган самолёт йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб Тошкентга қайтди
Тошкентдан Нью-Йоркка соат 06:47 да учиб кетган самолёт йўловчи ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли учиб кетиш аэропортига қайтди. Йўловчи тиббий муассасага жўнатилди. Рейс Тошкентдан 09:30 да қайта учиб кетди.
Наманганда яна ўқувчилар ижарага олинган машинада аварияга учради
Наманган шаҳрида икки нафар 9-синф ўқувчиси Gentra машинасида ЙТҲга учради. Улар машинани 150 минг сўмга вақтинча ижарага олган. Бир ойча аввал худди шу шаҳарда ижарадаги автомобилда аварияга учраган 3 нафар бола вафот этганди.
Қамчиқ довонида яна юк машинаси ёниб кетди
Қамчиқ довонида олд ғилдираги чиқиб кетиши оқибатида юк машинаси ёниб кетди. Ҳодиса сабаб довон йўли вақтинча ёпилди.
Сирдарёда 6,7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уриниш фош этилди
Сирдарё вилоятидаги «Малик» чегара ўтказиш пунктида 6,7 кг миқдордаги қимматбаҳо заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.
Тошкент вилоятида ишлар сифатсиз бажарилгани учун «дом» қурилиши тўхтатилди
Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида кўп қаватли турар-жой мажмуаси қурилиши ишлар сифатсиз бажарилгани учун тўхтатилди. Бинонинг айрим қисмларида ғишт мустаҳкам терилмагани аниқланган.
«Яллама» чегара божхона пости ходими ҳуқуқбузарга ёрдам бериш эвазига $1300 пора олгани айтилмоқда
«Яллама» чегара божхона пости инспектор-суриштирувчиси мамлакатга тақиқланган товар олиб кирган одамдан ёрдам эвазига $1300 олгани маълум бўлди. Ходим фирибгарлик, пора беришда иштирок этишда айбланиб қамоққа олинди. ДХХ вилоятда яна бошқа пора олган МИБ, солиқ органи ходимларини қўлга олди.
Зулфия номидаги давлат мукофоти талабгорларини танлаш тартиби белгиланди
Зулфия номидаги давлат мукофотига талабгорларни танлаш ва уларнинг ҳужжатларини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Черногориядаги бокс бўйича ёшлар ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон 13 медални қўлга киритди (+фото)
Черногорияда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди, унда Ўзбекистон терма жамоаси 13 медални қўлга киритди. Эркаклар жамоаси умумжамоа ҳисобида 9 та соврин билан биринчи ўринни эгаллади, қизлар 4 та медаль олди.
АҚШнинг янги президенти номи қачон маълум бўлади?
АҚШда президентлик сайловлари бошланишига саноқли соатлар қолди. Ғолиб номи қачон маълум бўлиши мумкин, овозлар қандай ҳисобланади, нима сайлов натижаларини узоқ кутишга олиб келиши мумкин — материал шу ҳақда.
КХДР Япон денгизи томон еттита баллистик ракета учирди
Шимолий Корея Япон денгизи томон 7 та баллистик ракета учирди. Япония буни «тинчлик ва хавфсизликка таҳдид» деб атади. Мутахассисларга кўра, КХДР бу билан АҚШ сайловлари олдидан ядровий салоҳиятини кўрсатмоқчи ва Россияга қўшин юборгани муҳокама қилинаётганда эътиборни бошқа тарафга қаратмоқчи.
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан «яшил» лойиҳалар эвазига кечди
Туркия Қирғизистоннинг 58,8 млн долларлик ташқи қарзидан «яшил» лойиҳаларни амалга ошириш эвазига кечиб юборди. Аввалроқ Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров молия ташкилотлари ва давлатларга давлат қарзини «яшил» ташаббусларга айирбошлашни бир неча бор таклиф қилганди.
Лаҳорда ҳаво ифлосланиши ортидан мактаблар вақтинча ёпилди
Покистоннинг Лаҳор шаҳрида ҳавонинг хавфли сифати туфайли бошланғич мактаблар бир ҳафтага ёпилди. Дам олиш кунларида ифлосланиш рекорд даражага етди. Покистон бунда «Ҳиндистон шамоллари»ни ҳам айбламоқда. Ҳудудда ходимларнинг ярми уйдан ишлаш тартибига ўтди. Қатор чекловлар жорий этилди.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!