• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

олтин куз туҳфасининг шифобахш хусусиятлари — Дарё Янгиликлари


Она табиат инъоми ҳисобланган меваларнинг турлари кўп. Улар инсон организми учун зарур бўлган турли витаминларни ўзида жамлаган. Шулар қатори куз фаслида айниқса фойдали витаминларга бой мевалар, жумладан беҳи етилади. Ушбу ажойиб мевадан халқ табобати ва косметологиядан ҳам фойдаланилади.

Фото: Theday.ru

Беҳининг фойдали хусусиятлари

Ушбу мева таркибидаги антиоксидантлар ичакларни даволайди, витамин ва минераллар ҳомиладор аёлларга токсикозни енгишга ёрдам беради.

Беҳи шакарга, шунингдек, пектин ва эфир мойларига бой, унинг пўстида энантик-этил ва пеларгоник-этил эфирлари мавжуд, шунинг учун беҳи ўзидан ажойиб ҳи таратади. Ушбу мева таркибидаги темир миқдори инсоннинг кундалик эҳтиёжидан ортиқ бўлиб, у мис ва турли микроэлементнинг организмга сўрилишига ёрдам беради. Беҳи мевасида  витамини ҳам сероб.

Беҳининг табобатда қўлланилиши

Беҳи камқонлик ва ошқозон-ичак касалликлари билан оғриганлар, шунингдек, жигар касалликларига чалинган беморларга тавсия этилади. Беҳи меваси витамин-минераллар комплексига ва табиий энергия манбасига муҳтож бўлган ҳомиладор аёллар, оналар ва кекса одамлар учун жуда муҳим маҳсулотдир. Бундан ташқари, беҳи пешоб ҳайдовчи таъсирга эга,шунинг учун у буйрак хасталигига чалинган одамлар учун фойдалидир.

Нутрициологлар ақлий меҳнат билан шуғулланадиган ёки оғир жисмоний ишда фаолият юритадиганларга ҳар куни беҳи мевасини истеъмол қилишни тавсия қилади.

Фото: Theday.ru

Шарқда беҳи тери касалликларини даволашда ҳам кенг қўлланилади. Беҳи қайнатмаси куйиш, дерматит ва маҳаллий яллиғланиш учун компресслар қилишда ишлатилади. Бундай компресслар илиқ ҳолда қўйилишига эътибор бериш лозим.

Беҳи дамламаси ва компотлари кўкйўтал ва бронхит касалликларида ёрдам беради, у балғамни кўчиради ва томоқдаги оғриқни юмшатади.

Беҳидан қандай таомлар тайёрлаш мумкин?

Шарқда беҳи ҳам хом, ҳам пишган ҳолда истеъмол қилинади. қовурилган беҳи гўштли таомлар билан бирга дастурхонга тортилади, Беҳида турли соуслар, пюре, желе, мармелад тайёрлаш мумкин.

Мол гўштига беҳи бўлакларини солиб қовурилса, таом ўзгача таъмга эга бўлади. Бунда турли зиравор ва кўкатлардан ҳам фойдаланиш мумкин.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *