Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида 100 мингта лайк йиғилса, отасини урмоқчилигини айтиб, тармоқларда видео тарқатган эркак 15 суткага қамалди.
Видеода у 200 мингта лайк йиғилса, қариялар уйига топшириб юборишини ҳам айтган.
Вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, 2000 йилда туғилган фуқаро У.С. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (Майда безорилик) кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб топилган.
Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар суди унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.