• Пн. Дек 2nd, 2024

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Зоир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди — Дарё Янгиликлари


Зоир Мирзаев 6 ноябрь куни Тошкент вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида президент томонидан Тошкент вилояти ҳокими лавозимига Зоир Мирзаев номзоди кўрсатилгани билдирилди ва у Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Депутат Сайёра Файзиева Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши раиси этиб сайланди.

Зоир Мирзаев Тошкент вилоятига 2021 йилнинг ноябридан буён раҳбарлик қилиб келмоқда. Ундан аввал Қашқадарё вилоятига ҳоким бўлган.  

Бундан аввал Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига, Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими лавозимига, Нормат Турсунов Навоий вилояти ҳокими лавозимига, Эргаш Солиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига қайта тасдиқланганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *