Қирғизистон ва Туркия биргаликда кино ва сериаллар яратишга киришмоқда. Бу ҳақда Туркий давлатлар ташкилотининг XI саммити доирасида Қирғизистон маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Олтинбек Мақсутов маълум қилган.
“Бу бизга Туркия билан фильмлар, видеоматериаллар ва сериаллар яратишда ҳамкорлик қилиш имконини беради. Биз ўзаро тажриба алмашамиз, бу, айниқса, глобал кино ишлаб чиқариш муҳити шароитида муҳимдир. Яқинда Италия билан ҳам шундай келишувга эришдик.
Бошқа мамлакатлар қатори сифатли фильмлар суратга олиш имкониятига эга бўламиз. 2025 йилда фильмлар учун павильонлар қуриш режалаштирилган. Шунингдек, сериаллар яратиш бўйича ҳам ҳамкорлик қиламиз, чунки Туркия ўзининг сериаллари билан машҳур”, дейди Олтинбек Мақсудов.
Унинг айтишича, тадбирда аудио-визуал ишлар йўналиши бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланган.